Жамият | 16:01 / 12.04.2020
10453
1 дақиқада ўқилади

Uydaqoling.uz электрон хизматлар портали ишга тушди

UZINFOCOM ягона интегратори IT-Park билан биргаликда карантин вақтида uydaqoling.uz электрон хизматлари порталини ишга туширди.

Порталда карантин пайтида ҳаёт учун муҳим 221та хизмат жамланган.

Мисол учун, Uydaqoling.uz сайти орқали онлайн тарзда нонушта, тушлик, кечки овқатларга буюртмалар бериш ёки маҳсулотларни буюртма қилиш, тиббий маслаҳатлар, масофавий таълим олиш мумкин.

Бу ерда энг муҳим онлайн хизматлар битта платформа остига бирлаштирилган. Унинг қулайлиги ҳам шунда. Масалан, сиз уйдан туриб онлайн иш қидиришингиз, солиқ, коммунал тўловларини амалга оширишингиз, онлайн китоб ўқиш, таълим олишингиз мумкин.

Тақдим этилаётган интернет-хизматлари кенгайтириб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир киши мустақил равишда янги хизматларни қўшиш учун махсус анкета орқали каталогга таклиф бериши мумкин.

Мавзуга оид