Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Beeline” шифокорлар учун абонент тўловисиз бепул дақиқа ва мегабайтларни тақдим этади
“Beeline Uzbekistan” шу синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғи хавф остида бўлишига қарамай, ўз касбига содиқ бўлиб, кеча-ю кундуз пандемияга қарши курашаётган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчилигини изҳор этган ҳолда, олижаноб ва шарафли касб вакиллари учун "Shifokor" тариф режаси доирасида янги бонусларни тақдим этмоқда. 5 000 дақиқа ва 5 000 МБ – бепул. 2020 йилнинг 10 майигача – абонент тўловисиз.
Тиббиёт соҳасидаги ишчилар "Shifokor" тариф режасига компания офисларида уланишлари мумкин. Тариф режасига уланиш учун компаниянинг тартиб-қоидаларига мувофиқ шахсни ва тиббий соҳага тегишли эканлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
"Shifokor" акцияси ҳақида батафсил маълумот - beeline.uz/b2b/uz/products/tariffs/shifokor
Реклама ҳуқуқи асосида