Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Венгрияга 500 минг дона ҳимоя ниқоби жўнатди
Ўзбекистон Венгрияга 500 минг дона ҳимоя ниқоби жўнатди, деб маълум қилди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто.
"Ўзбекистон Венгрияга 500 минг дона ҳимоя ниқоби жўнатмоқда, ниқоблар ортилган юк самолёти сешанба куни кечқурун етиб келади", - деди Сийярто.
Сийяртонинг сўзларига кўра, ниқоблар Боку шаҳрига етказилади, ниқобларни олиб келиш учун Будапештдан Бокуга самолёт учиб кетган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 28 март куни Венгрияга 150 минг дона тиббий ниқоб жўнатган. Ниқоблар мамлакатдаги тиббиёт муассасаларига тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар президент Шавкат Мирзиёев томонидан Беларусь, Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилган эди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025