Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия карантин чораларини юмшатиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди
Politico ва The Financial Times нашрларининг билдиришича, Еврокомиссия Евроиттифоқ давлатларига карантин чораларини юмшатиш бўйича йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиққан.
Фото: Marcelo del Pozo / Getty Images
Еврокомиссия ЕИ давлатлари карантин чораларини юмшатиш бўйича тадбирларини мувофиқлаштириши керак деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда The Financial Times (FT) ва Politico нашрлари хабар бермоқда.
Ҳозирда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен миллий ҳукуматлар чегараларни ёпишда бир-бири билан келишмасдан ҳаракат қилганидан норози. Бу чегараларда навбатлар ҳосил бўлишига ва дори-дармонларни етказишда муаммолар келиб чиқишига олиб келди.
Politico ва The Financial Times нашрларининг билдиришича, Еврокомиссия Евроиттифоқ давлатларига карантин чораларини юмшатиш бўйича йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиққан. Лойиҳада жумладан қуйидагилар ўрин олган:
карантин режимидаги ўзгаришлар тўғрисида бошқа аъзо давлатларни хабардор қилиш;
карантинни босқичма-босқич енгиллаштириш;
хатар гуруҳидаги фуқаролар – кексалар ва сурункали касаллиги бўлганларни коронавирус юқтиришдан ҳимоя қилиш.
Қайд этилишича, йўл харитаси ушбу ҳафтада расман эълон қилиниши мумкин. Фон дер Ляйен 15 апрель куни ушбу мавзу бўйича брифинг ўтказиши режалаштирилган, деб ёзмоқда Politico.
Фон дер Ляйен карантин чоралари масаласида ЕИ мамлакатлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлиги ҳақида март ойидаёқ айтганди.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025