Жаҳон | 15:41 / 15.04.2020
1717
1 дақиқада ўқилади

АҚШ авиакомпаниялари ҳукуматдан 25 млрд доллар миқдорида молиявий ёрдам олади

Март ойи ўрталарида United Airlines коронавирус туфайли 2 млрд доллар қарз олишга мажбур бўлганди.

Фото: Patrick T. Fallon/Bloomberg via Getty Images

Америка авиаташувчилари молия вазирлиги билан пандемия сабабли бошланган инқироз муносабати билан 25 млрд доллар миқдорида молиявий ёрдам тақдим этилиши тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. 

Мамлакат молия вазири Стивен Мнучиннинг маълум қилишича, қатор компаниялар дастурда қатнашишга рози бўлган.

Давлат ажратган маблағлар авиакомпанияларнинг маош бериш учун харажатларини қоплайди. Маблағлар тақсимланиши шу ҳафтадан бошланади. 

Delta Air Lines ўзига 5,4 млрд ажратилишини маълум қилди.

Southwest Airlines 3,2 млрд доллар олади.

American Airlines 4,1 млрд доллар миқдорида беғараз ёрдам ва 1,7 млрд доллар ссуда олади.

Мнучиннинг айтишича, Alaska Airlines, Allegiant Air, rontier Airlines, Hawaiian Airlines, JetBlue Airways, United Airlines, SkyWest Airlines авиакомпаниялари ҳам дастурда иштирок этишга рози бўлган. 

Март ойи ўрталарида United Airlines коронавирус туфайли 2 млрд доллар қарз олишга мажбур бўлганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид