Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс Трампнинг ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиш қарорини хавфли деб атади
"Агар унинг иши тўхтайдиган бўлса, бошқа ҳеч қандай ташкилот унинг ўрнини босолмайди. Ҳозирда ЖССТ бизга ҳар қачонгидан ҳам зарур", - деди Microsoft асосчиси.
Microsoft асосчиси Билл Гейтс АҚШ президенти Дональд Трампнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини танқид қилиб, буни хавфли деб атади.
"Соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироз вазиятида ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиш жудаям хавфли", - деб ёзди Гейтс твиттерда.
У мазкур ташкилот коронавирус тарқалишини секинлаштиришда ёрдам бераётганини қайд этди.
"Агар унинг иши тўхтайдиган бўлса, бошқа ҳеч қандай ташкилот унинг ўрнини босолмайди. Ҳозирда ЖССТ бизга ҳар қачонгидан ҳам зарур", - деб қўшиб қўйди Microsoft асосчиси.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ЖССТ бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатаётганини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, у суриштирув ўтказилишидан олдин ўз маъмуриятига тегишли буйруқ берган. Давлат раҳбари ушбу қарор ЖССТ “асосий мажбуриятларини бажармаганлиги ва жавобгар бўлиши кераклиги” туфайли қабул қилинганини таъкидлади.
Трампнинг фикрига кўра, ташкилотнинг хатти-ҳаракатлари Хитойнинг COVID-19 коронавируси ҳақида “нотўғри маълумот тарқатиши”га ёрдам берди, бу касаллик кўпроқ авж олишига олиб келди.
Трампнинг таъкидлашича, америкалик солиқ тўловчилар ҳар йили ЖССТ бюджетига 400-500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишади, Хитой эса 40 миллион доллар тўлаган. “АҚШ, ташкилотнинг асосий ҳомийси сифатида, ЖССТ тўлиқ жавобгарликка эга бўлишини талаб қилиши керак”, - дея қайд этди у.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
18:39 / 16.04.2025