Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларнинг маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиши имконияти яратилиши мумкин
Ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиш имкониятини яратиш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиш имкониятини яратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
“Ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиш имкониятини яратиш керак. Баъзида ўзингиз билмаган ҳолда ва объектив сабабларга кўра МИБга қўшимча жарима тўлашга, чет элга чиқиш вақтида авиачиптани маълум бир қисмига куйиб ёки нотариусга борган вақт тўланмаган жарималарни (режалаштирилмаган харажатлар чиқиб) тўлашга тўғри келиб қолади. Тўғри, ҳамма ўзи қилган номақбул иши учун қонун олдида ўз вақтида жавоб бериши керак. Бироқ ҳаётда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай ноқулайликларни бартараф этиш ва улар тўғрисида огоҳ бўлиш инсон учун муҳим аҳамият касб этади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳар бир шахснинг содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун www.my.gov.uz портали орқали (ЭРИ воситасида ҳам) ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар тўғрисидаги маълумотни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш кераклиги айтилади.
Бу маълумотномада шахснинг ҳозирги кунда тўланмаган жаримаси ёки ижро этилмаган бошқа турдаги мажбуриятлари, муқаддам бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилгани тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланган. Ушбу таклиф фуқаролар учун кўплаб қулайликларнинг яратилишига хизмат қилиши билдирилган.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
17:25 / 02.04.2025