Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги самолётнинг ҳалокатида учувчи айбланмоқда
Россиянинг Тергов қўмитаси 2019 йил 5 май куни Москвада ҳалокатга учраган «Сухой Супержет 100» самолёти учувчиси Денис Евдокимовга нисбатан очилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини якунлади.
У Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 263-моддаси 3-қисмида кўзда тутилган жиноятни (ҳаво транспорти эксплуатацияси ва ҳаракати хавфсизлигини бузиш натижасида инсон соғлиғига зарар етказиш, 2 ёки ундан ортиқ шахснинг ўлими, катта миқдорда зарар келтириш) содир этганликда айбланмоқда.
Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Москва – Мурманск йўналиши бўйича парвоз қилган ҳаво кемаси сардори Шереметьево аэропортига қайтиш чоғида учиш-қўниш йўлагига қўпол қўнишни амалга оширган. Евдокимов ҳаво кемасини бошқариш бўйича кейинги ҳаракатлари билан белгиланган қоидаларни бузган, натижада, 40 йўловчи ва экипажнинг 1 ходими ўлимига сабаб бўлган. Ёниб кетган самолёт бортида жами 78 киши бўлган: улардан 3 нафари вояга етмаганлар ва 5 нафари экипаж аъзоси.
Жиноят иши доирасида ёнғин-техника, учиш, авиация-техника ва бошқа суд экспертизалари ўтказилган. Натижада юз берган воқеа тафсилотлари тикланган. Тергов жараёнида Шереметьево аэропортининг диспетчерлик хизмати ва қидирув, авария-қутқарув хизмати фаолияти ҳам текширилган. Юз берган жараёнга уларнинг таъсир қилиш имконияти йўқ бўлгани аниқланган.
«Терговчилар ва мутахассислар томонидан ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг борт регистраторлари маълумотлари ўрганилди. Натижада, самолёт парвоз вақтида учувчининг бошқарув ҳаркатларига тўлиқ бўйсунгани аниқланди. Бу маълумотлар ҳаво кемасининг носоз экани ҳақидаги тахминни инкор қилади», - дейилади Тергов қўмитаси баёнотида.
Тергов қўмитаси айблов хулосасини тасдиқлатиб олиш мақсадида жиноят ишини Россия Федерацияси Бош прокуратурасига юборганини маълум қилди.
В аэропорту Шереметьево пожар. Горит самолёт. Никого из других самолетов не выпускают. pic.twitter.com/raX0n5VhrO
— Norenko Mikhail (@norenko_mikhail) May 5, 2019
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025