Жаҳон | 22:50 / 16.04.2020
3418
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда карантин чоралари яна уч ҳафтага узайтирилди

Маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 13 мингдан, касаллик юқтирганлар сони эса 103 минг нафардан ошиб кетган.

Фото: REUTERS / Hannah McKay

Буюк Британиядаги карантин чоралари камида уч ҳафтага узайтирилди, деб маълум қилди мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

"Киритилган чоралар самаралари бўлганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Чораларни эрта юмшатиш жамоат саломатлиги учун ҳам, иқтисодиёт учун ҳам вазиятнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Ҳукумат шу асосда чораларни камида уч ҳафтага узайтиришга қарор қилди", - деди Рааб.

Маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 13 мингдан, касаллик юқтирганлар сони эса 103 минг нафардан ошиб кетган.

Британиядаги статистика шуни кўрсатмоқдаки, қариялар уйларидаги ўлим даражаси жуда юқори. Шу кунларда ҳукумат қариялар уйларида яшаётганларнинг ҳар саккизинчиси Covid-19дан зарарлангани ҳақида эълон қилди. Аммо кейинроқ мамлакатда кўплаб қариялар уйларига эгалик қиладиган HC-One ҳолдинги директорлар кенгаши раиси ҳақиқий рақамлар юқорироқ эканини маълум қилди. 

Шунингдек, қариялар уйларида рўй бераётган ўлимлар Миллий соғлиқни сақлаш департаменти статистикасида қайд этилмаяпти, бу статистикага фақат шифохонадаги ўлимлар киритилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид