Жаҳон | 00:36 / 16.04.2020
69654
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ клиник тадқиқотлар ўтказилаётган коронавирусга қарши вакциналар тўғрисида маълумот берди

Март ойи ўрталарида АҚШда коронавирусга қарши вакцина илк марта кўнгиллиларда синаб кўрилганди.

Фото: Reuters / DADO RUVIC

Коронавирусга қарши учта вакцинанинг клиник тадқиқотлари бошланди, яна 70дан ортиқ вакцина ишлаб чиқиш жараёнида, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

У шунингдек, ташкилот қўллаб-қувватлови остида коронавирусни даволашнинг турли усуллари бўйича маълумот алмашиш учун махсус дастур олиб борилаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, дастурда 90та мамлакатдаги касалхоналар ва тўрт хил дори синови ўтказилаётган 900дан ортиқ бемор қатнашмоқда. 

Бундан ташқари, ЖССТ кортикостероидлар ва шамоллашга қарши дориларнинг коронавирусни даволашга таъсирини ўрганувчи тиббий экспертлар гуруҳини тузган.

Март ойи ўрталарида АҚШда коронавирусга қарши вакцина илк марта кўнгиллиларда синаб кўрилганди. Экспертларнинг фикрича, вакцина муваффақиятли синовдан ўтгандан кейин ҳам ҳамма ундан фойдалана олиш босқичига етгунига қадар камида 1,5 йил вақт кетади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид