Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик эпидемиолог АҚШнинг коронавирусга қарши чораларини етарлича кучли эмас деб баҳолади
АҚШда коронавирус тарқалишини назорат қилиш чоралари етарлича кучли эмас, касалланганлар сони шундан дарак бермоқда, деди Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси эпидемияга қарши курашиш бўйича махсус комиссияси раҳбари Чжун Наньшань.
"Менимча, бунинг иккита сабаби бор. Биринчидан, АҚШ ажойиб текширувлар ўтказмоқда. Буни, коронавирусга чалинганларни аниқлашни жуда яхши деб ҳисоблайман. Аммо бошқа томондан, касаллик юқтирганлар сони жуда катта - 600 мингдан ортиқ ва бу рақам ўсиб бормоқда. Бошқача айтганда, назорат чоралари етарлича даражада кучли эмас", - деди у.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 648 мингдан ошиб кетган, 31 мингга яқин киши вафот этган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025