Ўзбекистон | 19:38 / 18.04.2020
10451
1 дақиқада ўқилади

Ётоқхонага йиллик тўлов қилган талабаларга фойдаланилмаган ойлар учун маблағ қайтарилади

Талабалар ётоқхона учун ўқув йилида белгиланган тўловларни тўлиқ тўлаган бўлса, фойдаланилмай қолган ойларга тўланган маблағ талабанинг ёзма мурожаатига асосан қайтариб берилади.

Фото: KUN.UZ

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхоновга асосланган ҳолда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Сайт мухбирининг талабалар ётоқхона учун ўқув йилида белгиланган тўловларни тўлиқ тўлаган бўлса, фойдаланилмай қолган ойларга тўланган маблағ унга қайтариб бериладими, мазмунидаги саволига вазир ўринбосари қуйидагича жавоб берди:

«Олий таълим муассасалари ётоқхоналарида яшовчи талабалар ётоқхона учун ўқув йилида белгиланган тўловларни тўлиқ тўлаган бўлсалар, фойдаланилмай қолган ойларига тўланган маблағлари талабанинг ёзма мурожаатига асосан қайтариб берилади.

Бу борада талабаларда иккинчи танлов ҳуқуқи ҳам бор. Унга кўра, талабанинг розилиги билан ўша маблағ кейинги ўқув йилига ҳисобланиб ётоқхонада яшаши учун ўтказиб берилади».

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид