Ўзбекистон | 12:35 / 19.04.2020
11452
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Марказий ҳарбий округдаги хизмат итлари ҳарбий объектларни қўриқлашга ва блок-постлардаги хизматга жалб қилинмоқда

Марказий ҳарбий округидаги хизмат итларининг  асосий қисми ҳарбий объектларни қўриқлашга ва блок-постлардаги хизматга жалб қилинган. Бу ҳақда "Кун.уз"га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди. 

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Самарқанд, Навоий ҳамда Жиззах гарнизонида 30 га яқин хизмат итлари учун кичик питомниклар барпо этилган. Одатда, округ тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат итлари из ва мина қидирув ҳамда қоровуллик-қўриқлов хизматига сафарбар этилади. 

Карантин тадбирлари сабаб, эндиликда хизмат итлари тунда, кўриш даражаси ёмон бўлган (туман) вақтларда, зарурият бўлганда куннинг исталган пайтида блок-постларга жалб қилинади.

Мавзуга оид