Наманганда шаҳар кенгаши депутатни ҳимоя қилди. Энди ички ишлар ходимларига қонуний чора кўрилиши мумкин
15 апрель куни халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати ва ИИБ ходимлари ўртасида можаро юзага келганди. Ички ишлар вазирлиги автомашинасини мажбурий суғурта қилишни унутгани учун ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилган халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати профилактика инспекторининг телефонини синдиргани, уни тинчлантирмоқчи бўлган бошқа ходимнинг погони ва хизмат кўкрак нишонини юлиб олгани ҳақида маълум қилганди.
16 апрель куни Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Шу куни Наманган шаҳар прокурори Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашига тақдимнома киритиб, депутат Т.Мухаммадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик сўраган.
Мазкур тақдимнома 16 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашида кўриб чиқилиб, 25-Дамбоғ сайлов округидан сайланган депутат Т.Мухаммадиевни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик бериш масаласи рад этилиб, уни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган.
Жорий йилнинг 19 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилишида кенгашнинг 16 апрелдаги қарори ва шаҳар прокурорининг Т.Мухамадалиевга оид тақдимномаси кўриб чиқилган.
Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг 19 апрелдаги қарори билан кенгашнинг 16 апрелдаги қарори бекор қилинган.
Шунингдек, шаҳар прокурорининг Т.Мухамадалиевни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги тақдимномаси ҳам рад этилган.
Бундан ташқари, Кенгаш қарори билан Наманган шаҳар прокурорига шаҳар ИИОВ ФМБ-сонли профилактика катта инспектори И.И. Абдурахмонов, ИИБ ЙҲХБ испектори Х.И. Зиёвиддинов ва воқеада иштирок этган бошқа ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва белгиланган тартибда қонуний чора кўриш вазифаси топширилган.
Маълумот учун, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунига кўра, тегишли халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024