Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида 19 аскар ҳалок бўлди
Аввалроқ ҳаракатнинг Қатардаги расмий офиси вакили Муҳаммад Суҳайл ШаҳинтТолиблар ҳибсдаги тарафдорлари АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишув шартлари бўйича озод этилмагунича расмий Кобулга қарши уруш ҳаракатларини давом этттиришини маълум қилганди.
"Толибон" ҳаракати ҳужуми натижасида Афғонистон армиясининг 19 нафар аскари ҳалок бўлди, яна 5 нафар аскар жароҳатланди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, толиблар Тоҳар вилоятидаги постга ҳужум қилган.
Маълумот берилишича, ҳозирда вазият назорат остига олинган.
Аввалроқ ҳаракатнинг Қатардаги расмий офиси вакили Муҳаммад Суҳайл ШаҳинтТолиблар ҳибсдаги тарафдорлари АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишув шартлари бўйича озод этилмагунича расмий Кобулга қарши уруш ҳаракатларини давом этттиришини маълум қилганди.
29 февралда Доҳада АҚШ ва толиблар ўртасида келишув имзоланганди. Келишувга кўра, Афғонистондаги ички музокаралар 10 мартда бошланиши лозим эди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025