Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ozon Москвада Covid-19 учун уйда тест топшириш хизматини сота бошлади
Россиянинг Ozon маркетплейси «Медси» клиникаларида коронавирусни аниқлаб берувчи тест учун рақамли сертификат, шунингдек фойдаланувчининг уйига бориб таҳлил учун биоматериал олиб келувчи ҳамшира хизматини таклиф қилмоқда.
Ozon’нинг бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича директори Илоанга Ершованинг РБК’га маълум қилишича, уни фойдаланувчилар Москва ҳудудида харид қилишлари мумкин.
«Бу ҳолатда Ozon хизмат учун сертификатни сотади — уни сотиб олганидан сўнг харидор smartmed.pro сайтида рўйхатдан ўтиб, сертификатнинг кодини киритиб, «Медси» клиникасининг лицензияга эга мутахассисини телефон орқали уйига чақириши мумкин. Ҳамшира кўрсатилган манзилга бориб, таҳлил учун биометариал олади, буюртмачи эса натижасини «Медси» мутахассисларидан билиб олади», — дея тушунтирган Ершова.
Маълум қилинишича, «Медси» клиникаларида Covid-19 учун тест топшириш чегирма билан 2400 рубль, кичик ҳалқа автомобиль йўли (МКАД) доирасида уйда олинадиган тест 5000 рубль, уй МКАДдан ташқарида 30 км радиусда бўлса, 5700 рубль.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025