Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:53 / 20.04.2020
3744
1 дақиқада ўқилади
Сергели туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчирилади
Сергели туманидаги «Истиқбол» нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилади
Фото: Сергей Мальгавко
Эртага, 21 апрель куни Сергели туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 21 апрель куни соат 07:00 дан 23:00 қадар Сергели туманидаги «Истиқбол» нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан тумандаги янги қурилган 8, 9- участкалардаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш