Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида Рамазон ойида комендантлик соати юмшатилди
Саудия Арабистонида коронавирусга қарши кураш доирасида киритилган комендантлик соати Рамазон ойида бўшаштирилади.
Бу ҳақда подшоҳликнинг SPA ахборот агентлиги хабар берди.
“Коронавирусга қарши кураш доирасида кўчага харид учун чиқиш ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланишга рухсат бериладиган вақтни ўзгартиришга қарор қилинди. Аввалроқ кунбўйи комендантлик соати амал қилган ҳудудларда рўза вақтида зарурат бўлганда яқин орадаги дўконлар ва дорихоналарга бориш учун ўз уйларини соат 9 дан 17гача тарк этишга рухсат берилди. Бироқ бу ҳудудларда автотранспорт ҳаракатланишига чеклов сақланиб қолади. Қаъий тақиқлар киритилмаган ҳудудларда эса шаҳар бўйлаб соат 9дан 17гача эркин ҳаракатланишга рухсат берилади”, дейилган хабарда.
Талабчанликнинг бўшаштирилиши карантинга ёпилган ҳудудларга амал қилмайди, улар аввалгидек тўлиқ изоляцияда қолади.
Саудия Арабистонида комендантлик соати 23 мартдан жорий қилинган. Унга кўра кечки соат 19дан тонгги 6гача ҳаракатланиш тақиқланганди.
20 апрелда Саудия Арабистони ҳукумати ислом динининг икки бош муқаддас қадамжоси - Маккадаги Масжидул-ҳаром ва Мадинадаги Набавий масжидлари Рамазонда ҳам ёпиқ қолишини эълон қилган.
Айни вақтда подшоҳликда коронавирусга 11,6 мингдан кўпроқ киши чалинган, 109 киши ундан вафот этган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025