Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жамол Носиров маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
22 апрель куни Ўзбекистон президенти қарори билан Жамол Шуҳратович Носиров Маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Жамол Носиров 1985 йилда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йили эса университетнинг магистратурасини тугатган. Бир муддат «Камолот» ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимида ҳам меҳнат қилган. Шундан сўнг 27-Жилвон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган эди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси бўлган.
У 2017 йилдан буён Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
00:26 / 14.05.2025
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
12:14 / 04.03.2025
Санъаткорларга «у ёки бу динни тарғиб қилмаслик» бўйича тушунтириш олиб борилди
22:17 / 04.10.2024
Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин
10:17 / 10.07.2024