Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир гуруҳ туркияликлар Ўзбекистондан Туркияга қайтарилди
Коронавирусга қарши курашиш чора-тадбирлари доирасида Ўзбекистондан Туркияга бир гуруҳ туркияликлар етказилди.

Фото: Anadolu
Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди.
Turkish Airlines авиакомпаниясининг бортида 291 йўловчи бўлган махсус рейси Тошкент халқаро аэропортидан учган.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида қолган туркияликлар Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлар уюшмаси (UTID) кўмагида автобусларда Тошкентга етказилган.
Бундан ташқари, UTID маблағсиз қолган баъзи туркияликларнинг парвози ҳақини тўлаб берган.
Махсус рейс йўловчиларидан бири, турк бизнесмени Осмон Йилмазнинг маълум қилишича, у Ўзбекистонга 12 мартда етиб келган. Шундан кейин у коронавирус тарқалиши олдини олиш учун киритилган карантин доирасида халқаро авиаалоқа тўхтатилганидан кейин 1,5 ой Тошкентда қолиб кетган.
Аввалроқ Туркия ҳукумати ўнлаб давлатлардан турк фуқароларини олиб чиқишга тайёрлигини эълон қилган.
Мавзуга оид

11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди

17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

21:12 / 23.05.2025