«Ҳар бир одамга ёрдам бериш керак» – Сергей Гуриев пандемия шароитидаги чоралар ҳақида
Одамлар ҳатто карантин чоралари қўлланмаса ҳам зарар кўришади. Чунки глобал инқироз бор. Шунинг учун одамларга ёрдам бериш керак, деб ҳисоблайди Сергей Гуриев.
«Hoshimov iqtisodiyoti» дастури доирасида Беҳзод Ҳошимов Париждаги Sciences Po иқтисодиёт институти профессори, иқтисодчи Сергей Гуриев билан «Коронавирус, коррупция, авторитаризм, Чернобил, нархлар ва макроиқтисодиёт» мавзусида суҳбат уюштирди.
— Ривожланаётган, ЯИМ аҳоли жон бошига 5 минг доллардан кам бўлган мамлакатларда пандемиянинг иқтисодий оқибатлари қандай бўлади?
— Биз сиз билан апрель ойининг ўртасида суҳбат қиляпмиз ва ҳали ҳам сизнинг саволингизга аниқ жавоб йўқ. Чунки тиббиётнинг ривожланган тизимига эга мамлакатларда содир бўлаётган нарсалар масаланинг бир томони. Ҳатто бу мамлакатлар учун ҳам пандемия катта таҳдид ҳисобланади. Бироқ ривожланган мамлакатлар буни тушунган ҳолда коронавирусга қарши курашга катта маблағ сарфлашга тайёр. Улар қатъий карантин чораларини татбиқ қилмоқда ва бир вақтнинг ўзида иқтисодиётни қўллаш учун ЯИМнинг 10, 15, 20 фоизи даражасидаги чораларни ишга солмоқда.
Улар нима учун буни амалга ошира оладилар? Чунки улар бозордан катта маблағни ноль ва ҳатто манфий ставкаларга ҳам қарз сифатида олишлари мумкин. Шунинг учун ҳам улар пандемиядан зарар кўрадиган иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун пулни тежаш зарур деб ҳисоблашмайди.
Ривожланаётган мамлакатларда вазият батамом ўзгача. Ривожланаётган мамлакатлар ноль ставкадаги қарз олиш бозорларидан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Бундан ташқари, яна бир муаммо шундаки, ривожланаётган мамлакатларда соғлиқни сақлаш тизимига ривожланган мамлакатлардагига қараганда катта юк тушиши эҳтимоли юқори. Шунинг учун вазият оғир, ҳар бир мамлакатда турлича.
Бугун, сиз билан суҳбат қилаётганимида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банкининг ҳар йилги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу акциядорлар йиғилиши. У менимча, тарихда илк марта виртуал тарзда ўтмоқда. Бу шундай йиғилишки, ХВЖ ва Жаҳон банкининг йирик акциядор мамлакатлари етакчилари, кучли йигирматалик етакчилари бу инқирозда ривожланаётган мамлакатларга қандай ёрдам беришни муҳокама қилишади. Ҳозирча қарорлар қандай бўлишини билмаймиз, бироқ ХВЖ ва Жаҳон банки ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашни кескин ошириш бўйича келишиб олса керак. Бунга қўшимча сифатида ривожланаётган мамлакатлар қарзини тўлашга мораторий бўйича қарор қабул қилинса керак.
Ривожланаётган мамлакатлардаги бюджет вазиятини енгиллаштириш учун улар бирмунча вақт давомида қарзларини тўламай туришади. Ана шу ҳақида сўз юритиляпти, қандай қарорга қабул қилиниши аниқ эмас. Умуман олганда, ривожланаётган мамлакатлар учун катта таҳдид.
— Умумуман олганда, кўплаб мамлакатлар, жумладан, ривожланаётган мамлакатларда карантин бўйича тенги йўқ чоралар кўрилмоқда: иқтисодиёт ёпилмоқда, иқтисодий фаоллик тўхтамоқда. Бу вазиятга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бироқ Ўзбекистонда муаммо шундаки, шартли равишда иқтисодиётнинг ёпилиши, иқтисодий фаолликнинг тўхтатилиши иқтисодиётнинг норасмий секторида ишлаган фуқароларга кучли таъсир қилмоқда. Бизда 19 миллион меҳнат ресурслари бўлса, улардан 5,6 миллиони расмий секторда ишлайди. Қолгани норасмий секторда ишлайди. Шунинг учун агар ривожланаётган мамлакат ўз фуқароларига ёрдам беришни истаса, ҳар бир кишига чек ёзиб бериш нореал бўлса, фуқароларнинг кўпчилиги расмий секторда ишламаса, [кимга ёрдам бериши кераклигини] қандай билиши мумкин, ёки ҳукумат қандай қилиб аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳақида ўйлаши мумкин?
— Биласизми, барибир ҳар бир кишига чек ёзиб бериш керак бўлади. Бу давлатнинг бюрократик самарадорлиги учун ҳам жуда муҳим тест ҳисобланади. Шартли равишда Ҳиндистон каби мамлакат ҳақида гапирилганида бугун ҳар бир одам улар расмий ёки норасмий секторда ишлашидан қатъи назар, рақамли технологиялар билан қамраб олинган. Уларга етиб бориш мумкин.
Барча ривожланаётган мамлакатларда ҳам шуни амалга ошириш керак. Гап шундаки, ривожланган мамлакатлар бугун бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари билан чекланишмаяпти, улар худди сиз айтгандек, ҳар бир кишига чек ёзиб бериб, одамларга ҳам ёрдам беришяпти. «Қора кун» келгани учун даромади юқори бўлмаган америкалик киши Федерал ғазначиликдан пул олиш ҳуқуқига эга. Барча ривожланаётган мамлакатларда ҳам шуни амалга ошириш керак. Чунки одамлар катта зарар кўришади, ҳатто карантин чоралари қўлланмаса ҳам зарар кўришади. Чунки глобал инқироз бор. Глобал инқироз вақтида ривожланаётган мамлакатлар ҳаммадан кўпроқ зарар кўради. Уларнинг экспорт товарлари - одатда бу хом ашё, унинг нархи тушади, ривожланган мамлакатларда капитал чиқиб кетиши содир бўлади. Албатта, бу вазият жуда оғир. Шунинг учун одамларга ёрдам бериш керак.
— Яъни сиз одамларни тушумларига қараб дискриминация қилиш, уларнинг молиявий вазиятини ўрганиш эмас, ҳар бир кишига чек ёзиб берилиши тарафдормисиз?
— Биласизми, фикримча, айрим мамлакатларда ким қанча пул ишлаб топаётганини билиш имконсиз. Ҳаммага ёрдам бериш керак. Шуни тушуниш керакки, агар бюджетдан ҳаммага тўлайдиган бўлсангиз, у ҳолда охир-оқибат бу бойлар ва камбағалларга қайта тақсимлаш бўлади. Шартли равишда, миллиардер киши давлатдан чек олади ва ундан пул тўлайди. Чунки ундан кейин солиқ йиғиб олинади. Шунинг учун нафақат камбағал кишилар, балки бойларга ҳам ёрдам беришга қўрқмаслик керак. Чунки бойлар бунинг учун пул тўлашади, солиқлар камбағаллардан эмас, кўпроқ бойлардан олинади. Агар сизда бойлар ва камбағалларни дифференция қилиш имконияти бўлса, у ҳолда ҳаммага ёрдам бериш керак. Кейин давлатга бу бўйича пул тўлаш керак бўлади. Аёнки, солиқни асосан ўрта ва юқори синф одамлари тўлайди.
Тўлиқ суҳбатни Hoshimov iqtisodiyoti’нинг Youtube’даги канали орқали кўриш мумкин.
Мавзуга оид
20:41 / 27.11.2024
Президент ҳудудларнинг инвестициявий фаоллигини янада оширишни буюрди
11:28 / 20.11.2024
Ҳукумат инвестиция комплекси иқтисодиёт учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга туширади
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024