Фан-техника | 13:15 / 24.04.2020
19929
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“uzcardtrade.uz”да юридик шахсларга автомобиль  сотиш йўлга қўйилди 

Фото: Uzcard

Янги автомобиль сотиб олиш ёқимли, аммо жуда мураккаб жараён, айниқса карантин даврида.  Ҳозирги кунга келиб,харидорни мумкин бўлган хавф-хатарлардан ҳимоя қиладиган ва олдинлари салонга ташриф буюришни талаб қиладиган барча операцияларни- автомобиль танлаш, шартнома тузиш, тўловни амалга ошириш ва ҳоказоларни интернет орқали бажаришга имкон берувчи ечим пайдо бўлди. Бундан ташқари, энди харидорда офисдан чиқмасдан туриб машинага эга бўлиш имкони мавжуд. 

"Uzcard" "Plum Теchnologies" МЧЖ (Uzcardtrade.uz) билан биргаликда "Ўзавтосаноат" ва AТБ "Капиталбанк" ҳамкорлигида uzcardtrade.uz савдо майдончаси орқали юридик шахсларга автомобиль сотиш бўйича лойиҳани ишга туширди. Бу ерда автомобилни сотиб олиш бўйича барча операциялар тўлиқ масофадан туриб амалга оширилади. Сотувга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг  Equinox, Traiblazer, Тracer, Nexia-3, Malibu 2 ва Lacetti каби автомобиллари қўйилган. 

Энди харидорларга навбатда туриш ва автомобиллари чиқишини кутишнинг ҳожати йўқ, чунки "uzcardtrade.uz"да расмийлаштириш ва сотиб олиш бир неча дақиқа вақтингизни олади, бундан ташқари ушбу платформа хавфсиз ва фойдали, чунки электрон майдонча очиқ ва шаффоф савдо платформаси ҳисобланади, шунингдек, у иштирокчиларни кераксиз алоқа воситаларидан халос қилади. 

Бундан ташқари “uzcardtrade.uz”да иштирок этиш қоғозли ахборот воситаларидан фойдаланиш эҳтиёжини йўққа чиқаради, шунингдек иштирокчиларнинг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) ёрдамида расмийлаштирилади. Шартномага қўшимча равишда барча бошқа ҳужжатлар, шу жумладан ишончномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва чеклар электрон кўринишда ЭРИ орқали расмийлаштирилади, бу эса ўз навбатида коғозли ахборот воситалари орқали ҳужжатларни расмийлаштириш давомида ва ушбу ҳужжатларни ҳамкорларга етказиш учун  сарф этиладиган иштирокчиларнинг қимматли вақтини тежашга ёрдам беради 

Тузилган шартномалар бўйича тўлов корпоратив карта орқали амалга оширилади, шу ўринда "Uzcard" корпоратив картасидан фойдаланувчи юридик шахс 24/7 режимида тўловларни амалга ошириши мумкин, бу эса бошқа пул ўтказмаларига нисбатан сезиларли устунликдир. 

Шунингдек, хизмат автомобилларни ҳатто дилерлик марказининг иш вақтидан ташқари соатларда ҳам сотиши мумкин, шу сабабли  харидор автомобилни  танлаш ва расмийлаштириш  ишларини у учун қулай бўлган исталган пайтда амалга ошириши мумкин! Карантин кунларида автомобилга буюртма беришнинг ёқимли бонуси бу унинг тўғридан-тўғри уйга етказиб берилиши бўлади! 

UZCARDTRADE.UZ -  бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 августдаги 249-сонли "Электрон ярмаркалар, ким ошди савдолари ва мусобақалари ташкилотчилари – ахборот воситачиларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" ги қарорининг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган савдо платформаси.  

Электрон ярмарка барча тадбиркорлик субъектлари учун яратилган, шунинг учун харидларни амалга ошириш жараёни жуда соддалаштирилган ва барча савдо иштирокчилари учун бепул.  

Aвтомобил сотиб олиш имкониятидан ташқари юридик шахсларга бизнес учун бир қатор товарлар ва хизматлар тақдим этилади.  

Бу ерда харидор бир неча дақиқада маҳсулот ёки хизматни етказиб берувчини топиш имкониятига эга бўлади ва шу билан ўз вақтини сезиларли даражада тежайди, шунингдек етказиб берувчиларнинг рақобати туфайли маҳсулот учун энг яхши нархни танлаш имкониятига эга бўлади. 

Етказиб берувчи янги мижозларни топиш ва ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун маблағини тежаш имкониятига эга бўлади. 

Электрон харидлар иштирокчиларининг ижро интизомини ошириш мақсадида тузилган шартномаларда кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатлайдиган механизм жорий этилди.  Яъни, электрон платформада шартнома тузилгандан сўнг, сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори харидорнинг корпоратив картасида блокланади ва сотувчига фақат тўлиқ етказиб берилгандан ва тузилган шартномада кўрсатилган барча мажбуриятлар бажарилгандан сўнг берилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид