Жаҳон | 10:43 / 24.04.2020
1772
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ инқироздан сўнг иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 540 млрд евро ажратилишини маъқуллади

Евроиттифоқ давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари COVID-19 инқирозидан сўнг ЕИ иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича "йўл харитаси"ни маъқуллади.  

Фото: REUTERS

"У тўртта устувор йўналишни белгилаб беради. Бу тўлиқ фаолият юритадиган ягона бозор. Инвестициялар соҳасидаги беқиёс ҳаракатлар. Коронавирусга қарши глобал ҳаракатлар. Яхши фаолият кўрсатадиган бошқарув тизими", - деди Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель.

Мишель шунингдек, давлатлар, корхоналар ва ишчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий миқдори 540 млрд еврони ташкил этувчи учта суғурта дастури тасдиқланганини маълум қилди.

"Биз бу пакет 1 июндан ишга тушишини сўрадик", - деди Еврокенгаш раҳбари.

Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг маълумот беришича, Евроиттифоқда март ойида автомобиллар савдоси 55,1 фоизга тушиб кетган.

Бундан ташқари, саноатнинг бошқа йўналишлари, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳалари катта зарар кўрмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид