Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияликлардан коронавирус тарқалиш хавфи йўқолмагунича уйларида қолиш сўралди
Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 20 мингдан ошди, касалликка чалинганлар 148 377 кишига етди.
Фото: REUTERS / Simon Dawson
Буюк Британия ҳукумати аҳолини коронавирус тарқалиши ва юқтириш хавфи йўқолмагунича уйларида қолишда давом этишга чақирди. Британия ички ишлар вазири Прити Пател ана шундай мурожаат билан чиқди.
Пател коронавирус юқтирганлар ва қурбонлар сони кундан-кунга ортаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун одамлар ўзини ўзи изоляция қилишни давом эттириши ҳамда ҳукумат ва соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига риоя қилиши керак.
"Барчангизни кучли бўлишга ва қуйидаги тавсияларга риоя қилишга чақираман: соғлиқни сақлаш тизимини ҳимоя қилиш ва инсонлар ҳаётини қутқариш учун уйда қолинг", - деди у.
Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 20 мингдан ошди, касалликка чалинганлар 148 377 кишига етди. Ўтган суткада мамлакатда 813 киши ушбу касалликдан вафот этди, беморлар сони 4 913тага кўпайди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025