Ўзбекистон | 17:00 / 27.04.2020
23761
2 дақиқада ўқилади

Кириш-чиқиш чекланган Тойлоқда биологик зарарланишга қарши қандай курашилмоқда? Фоторепортаж

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чора сифатида 24 апрелдан Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманига кириш ва чиқиш чекланди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидовнинг кўрсатмасига асосан куч ишлатар тузилмалар билан ҳамкорликда яна бир махсус ишлов бериш йиғма отряди ушбу туманга йўналтирилди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди. 

Қисқа фурсатда “Биологик зарарланиш вазиятида дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар” режаси ишлаб чиқилиб, йиғма отряд зиммасига изоляция қилинган ҳудудни хавфли инфекциядан батамом тозалаш вазифаси юкланди.

Бундан ташқари туманда ташкил этилган 35 га яқин блок-постлар аҳоли ва техникалар ҳаракатини вақтинча чеклаб, бу орқали хавфли инфекцияга қарши самарали курашишга имкон яратилмоқда.

Туман марказига олиб кирадиган барча кўчалар ва дала йўлларига автомобиль ҳаракатини чеклаш учун бетон тўсиқлар ўрнатилган. Асосий йўллар ва кўприкларда ҳарбий хизматчилар ўзига бириктирилган қурол-аслаҳа ҳамда жанговар техникаларда патруллик хизматини олиб бормоқда.

Тойлоқ туманидаги блок-постларга жалб қилинган қўриқлаш бўлинмаси шахсий таркиби 14 кундан сўнг Самарқанд ҳарбий госпиталига карантинга жойлаштирилиши кўзда тутилган.

27 апрель куни дезинфекция ишларида фаоллик кўрсатган Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамда блок-постларда хизмат ўтаётган ҳарбийлар ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан рағбатлантирилди.

Мавзуга оид