Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойни коронавирусни текширувчи сифатсиз тестлар етказиб берганликда айблади
Хитой АҚШга коронавирусни текшириш учун сифати паст ва ҳаттоки қалбаки тест тўпламлари етказиб берганликда айбланмоқда.
Бу ҳақда Оқ уйнинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро маълум қилди.
“Хитой ҳозир бизни бу сифатсиз тестлар билан тўлдириб ташламоқда. Биз Хитой бундай қалбаки тест тўпламлари олиб киришига йўл қўя олмаймиз”, деб айтган Наварро Fox News телеканали эфирида.
У Пекинни юзага келган вазиятдан “мўмайгина пул қилиш”да айблаган ва Хитой бу иши ҳамда ўз ҳудудида коронавирус тарқалишини бостира олмагани учун жавоб бериши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025