Ўзбекистон | 08:05 / 29.04.2020
21579
1 дақиқада ўқилади

Кучли шамол телекоммуникация тизимига ҳам талафот етказди 

Айниқса, Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида табиий офат телекоммуникация тармоқларида сезиларли даражада талафот етказди.

Қоракўл тумани / Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиб, об-ҳавони кескин ёмонлашуви натижасида телекоммуникация тармоқларида мобил алоқа база станциялари ва антенна-мачта иншоотларини шикастланиши каби ҳолатлари қайд этилди.

Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, айниқса Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида табиий офат телекоммуникация тармоқларида сезиларли даражада талафот етказди.

Билдирилишича, ушбу ҳудудлардаги телекоммуникация тармоқларида табиий офат оқибатларини қисқа муддатларда бартараф этилиши ташкил этиш ҳамда барқарор алоқа хизматларини кўрсатилишини қайта тиклаш учун соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторларнинг захира кучларини ҳудудларга сафарбар этди.

“Айни вақтда табиий офат оқибатларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу даврда фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатилишида тўхталишлар ва узилишлар кузатилади”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид