Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқув марказлари фаолияти тикланишини махсус комиссия ҳал қилади – Таълим инспекцияси
Республика махсус комиссиясининг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг ўқув марказларида таълим жараёнларини ташкил этиш мумкин бўлади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мамлакатда карантин чекловлари юмшатилиши ўқув марказлари фаолиятини давом эттиришига асос бўлмаслиги ҳақида маълум қилди.
«Маълумки, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилиниб мамлакатимиздаги давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фаолият тўхтатилган.
Шунинг учун Республика махсус комиссиясининг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг ўқув марказларида таълим жараёнларини ташкил этиш мумкин бўлади», дейилади Таълим инспекцияси хабарида.
Таълим инспекцияси ўқув марказларига карантин даврида ўқув марказларига ўз курс қатновчиларига масофавий шаклда таълим бериб боришни тавсия қилган.
Бундан ташқари, инспекция уй шароитида 3-4 нафар болага дарс ўтиш ҳам карантин қоидаларига зид эканлиги ҳақида огоҳлантириб, бу каби усуллардан фойдаланмасликка чақирди.
Мавзуга оид
09:03 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
11:53 / 06.10.2024