Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ойда кичик тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 45,8 фоизни ташкил этди
2020 йилнинг январь – мартида кичик тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 45,8 фоизни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 аҳолига 13,9 бирликни ташкил қилди.
2020 йилнинг январь – мартида 23,3 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,4 фоизга кам.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар савдода 9312 та, саноатда 4345 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 2637 та, қурилишда 1844 та, яшаш ва овқатланишда 1724 та, ташиш ва сақлашда 659 та ташкил этилган.
2020 йилнинг январь – мартида янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг ҳудудлар бўйича энг кўпи Тошкент шаҳрида – 4460 та, Самарқанд вилоятида – 2293 та, Тошкент вилоятида – 2244 та, Андижон вилоятида – 1829 та, Хоразм вилоятида – 1633 та ва Наманган вилоятида – 1626 тани ташкил этган. Шунингдек, энг паст кўрсаткич Жиззах вилоятида – 914 тани ташкил этган.
2020 йилнинг январь - март ойларида ҳудудлар бўйича янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг жами миқдоридан энг кўп улуш Тошкент шаҳри - 19,1 фоиз, Самарқанд вилояти - 9,8 фоиз, Тошкент вилояти - 9,6 фоиз, Андижон вилояти - 7,8 фоиз, Хоразм вилояти - 7,0 фоиз, Наманган вилояти - 7,0 фоиз, Фарғона вилояти - 6,2 фоиз, Сурхондарё вилояти - 5,5 фоиз, Бухоро вилояти - 5,4 фоизга тегишли.
2020 йилнинг январь–мартида кичик тадбиркорлик субъектларининг сони (ҳар 1000 аҳолига, бирликда) ҳудудлар бўйича энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳрида 29,9 бирлик, Навоий вилоятида 19,0 бирлик, Сирдарё вилоятида 18,9 бирлик. Жиззах вилоятида 16,4 бирлик, Тошкент вилоятида 15,6 бирлик, Бухоро вилоятларида 15,3 бирлик, Фарғона вилоятида 12,5 бирликни ташкил этган. Сурхондарё вилоятида эса ушбу кўрсаткич энг паст бўлиб 8,8 бирликка тўғри келди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025