Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Сардобада сув тошқини оқибатлари
Ижтимоий тармоқда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув тошқини оқибатларининг қуш парвози баландлигидан олинган суратлари тарқалди.
Тасвирлардан кўриш мумкинки, сув омбори деворлари ўпирилиб, атрофни сув босиши оқибатида дала майдонлари, аҳоли уй-жойлари, жумладан намунавий типдаги уйлар, боғ-роғлари ва коммуникация тармоқларига зарар етказган.






1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Воқеа жойига дастлаб бош вазир Абдулла Арипов, кўп ўтмай президент Шавкат Мирзиёев етиб борди.
Ҳудуддаги минглаб кишилар эвакуация қилиниб, хавфсиз ҳудудларга жойлаштирилди. Сув омборидан чиққан сув Абай канали орқали Арнасой кўлига йўналтирилди, айни вақтда омбордан сув чиқиши тўхтаган.
Мавзуга оид
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
16:59 / 09.05.2025
“Сув тошиши 24 апрелда бошланганди” — Булоқбошидан репортаж
22:49 / 08.05.2025
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
21:25 / 08.05.2025