Фан-техника | 00:29 / 01.05.2020
13760
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi янги смартфонларини тақдим қилди

Хитойнинг Xiaomi компанияси Пекинда ўтган глобал онлайн-тақдимот доирасида янги маҳсулотлари - Redmi Note линиясидаги янги смартфонлари - Redmi Note 9 ва Redmi Note 9 Pro’ни ҳамда Mi Note 10 Lite’ни тақдим қилди.

Фото: Xiaomi

Маълум қилинишича, Redmi Note 9 Pro иккита вариантда тақдим этилган (6 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира ҳамда 6 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотира), Snapdragon 720G процессори, 6,67 дюймли дисплей ва 64 Мпли асосий орқа квадрокамера ҳамда 16 Мпли олд камера билан жиҳозланган. 

Redmi Note 9 Pro
Фото: Xiaomi

Redmi Note 9 ҳам икки вариантда тақдим қилинган: 3 Гб+64 Гб ва 4 Гб+128 Гб. Смартфон экрани диагонали 6,53 дюймни ташкил қилади. MediaTek Helio G85 процессори ва 13 Мпли олд камера ҳамда 48 Мпли асосий орқа камера билан жиҳозланган.

Redmi Note 9
Фото: Xiaomi

Премиал Mi Note 10 Lite’га келсак, у 6,47 дюймли дисплей, Snapdragon 730G процессори, 64 Мпли асосий квадрокамера ва 16 Мпли олд камера билан жиҳозланган. Смартфон тезкор ва доимий хотира сиғими бўйича 3 вариантга эга: 6Гб + 64Гб, 6Гб + 128Гб ва 8Гб + 128Гб.

Mi Note 10 Lite
Фото: Xiaomi

Шунингдек, тақдимот давомида Xiaomi экотизимининг янги элементи – “ақлли” вентилятор Mi Smart Standing Fan 1C ҳам намойиш қилинган.

Мавзуга оид