Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда фавқулодда вазият, Озарбойжонда карантин режими яна бир ойга узайтирилади
Коронавирус сабабли Японияда киритилган фавқулодда вазият ва Озарбойжонда киритилган карантин режими яна бир ойга узайтирилади.
Японияда бу ҳақда 4 май куни эълон қилишмоқчи.
“Фавқулодда вазият режими асосида фуқароларнинг ҳамкорлиги эвазига бир қатор хорижий давлатларда юз берган касалланишлар сонининг ўта кўпайишидан қочишга муваффақ бўлдик”, деб айтган Япония бош вазири Синдзо Абэ. Шу билан бирга мамлакатда вазият ҳамон оғирлигича қолмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга чалинганлар сони 14,5 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Энг оғир вазият пойтахт Токиода кузатилмоқда.
Шунингдек, Озарбойжонда махсус карантин режими 31 майгача узайтирилди. Шу билан бирга баъзи чекловларни енгиллаштиришга қарор қилинган.
Таъкидланишича, ушбу қарор мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ санитар-эпидемиологик вазият таҳлилидан кейин, бошқа давлатлардаги чоралар ҳамда ЖССТ тавсиялари асосида қабул қилинган.
Республиканинг баъзи ҳудудларида, жумладан пойтахт Бокуда 4 майдан давлат тузилмалари ходимларининг муайян қисми ишлашни бошлайди, хусусий савдо объектлари, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари фаолияти тикланади.
Шунингдек, республиканинг барча шаҳарлари ва туманларида, Боку ва яна бир неча йирик шаҳар ва туманлардан ташқари, 4 майдан ресторанлар, кафеларда мижозларга хизмат кўрсатиш бошланади, боғлар, хиёбонлар ва бошқа дам олиш жойларига киришга тақиқлов олинади. Шунингдек, йирик аҳоли пунктларидан ташқари, шаҳарлар ва туманлар орасида қатновлар тикланади, одамларнинг уйдан чиқишига смс-рухсатлар тизими бекор қилинади.
Бутун мамлакат бўйлаб 31 майгача мактаблар, олий таълим муассасаларида машғулотлар ўтказилмайди. Шунингдек, жамоат жойлари, боғлар ва хиёбонларда 10 кишидан кўпроқ бўлиб йиғилиш тақиқланади.
Шу билан бирга, мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашгудек бўлса, карантин режими яна қатъийлаштирилиши мумкин.
Охирги маълумотларга кўра, Озарбойжонда коронавирусга чалинганлар сони 1,8 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 25 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025