Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон, Хоразм ва Андижонда 13 нафар бемор тузалди. Жами соғайганлар 1255 нафарга етди
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1255 нафарни ташкил этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасидан 8 нафар, Хоразм вилоятидан 3 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Улар республика ва вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистон (7 нафари Нукус шаҳридан, 1 нафари Мўйноқ тумани)дан бўлиб, уларнинг ҳаммаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда 62 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 70 нафарни ташкил этмоқда.
Хоразмда тузалганларнинг 1 нафари ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган., қолган икки нафар фуқаро эса Наманган ва Самарқанд вилоятларидан. Уларнинг икки нафари ҳам Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Инфекция аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Вилоятда шу пайтга қадар 135 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 138 нафарга етди.
Андижонда соғайганларнинг 1 нафари Андижон шаҳридан бўлиб, 45 ёшда, яна 1 нафари Олтинкўл туманидан бўлиб, 43 ёшда. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу пайтга қадар 109 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 111 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1255 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025