Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сардобада олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди
Президент офатдан катта зарар кўрган Сардоба тумани «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида юз берган вазият сабабли Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканали хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Сардобада олиб борилаётган ишларни ва аҳолига етган зарарни кўздан кечирди 👉 https://kun.uz/19324680
Posted by Kun.uz on Saturday, May 2, 2020
Давлат раҳбари бугун сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди, мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берди.
Шундан сўнг, президент офатдан катта зарар кўрган Сардоба тумани «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Ҳукумат комиссияси аъзолари ҳудудни тозалаш, санитар ҳолатни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.









Давлат раҳбари қишлоқ ичига кириб, хонадонларга етган зарарни кўздан кечирди ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.
Ўзбекистонда 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
56 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Жами 17300 киши тиббий кўрикдан ўтказилган.
Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 22та аҳоли пунктларидан 70 мингга яқин фуқаро Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудларига эвакуация қилинган.
Мавзуга оид
18:58 / 03.03.2025
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди
11:20 / 25.02.2025
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг биринчи уч томонлама саммити март охирида бўлиб ўтади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
20:26 / 21.02.2025