Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев яна Сардобага келди, аҳолини яшаш жойларига қисман қайтариш режалаштирилмоқда
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори деворларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев бугун ҳам омборни тиклаш бўйича бажарилаётган ишлар билан танишди.
«Ўзбекистон 24» хабарига кўра, шу ернинг ўзида мутасаддилар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни тозалаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши ҳақида давлат раҳбарига ахборот берган.
«Президентимиз иншоотни тезроқ тиклаш ва аҳоли учун етарли шарт-шароит яратишга қаратилган қўшимча топшириқлар берди», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, сув омборининг тошқин содир бўлган қисмида сув оқиб чиқиши тўхтаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Сирдарё вилоятининг сув тошган ҳудудларида фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Бугун, 3 май куни ҳодиса жойига ФВВнинг 400 нафар шахсий таркиб ва 200та махсус техникаси жалб этилган.



«Айни соатларда махсус техникалар ёрдамида уй хўжаликлари ва бошқа объектларда тўпланиб қолган сувни чиқариш ишлари кетмоқда. Шу билан бирга, қутқарув-қидирув ишлари ҳам давом этмоқда.
Эндиликда хавфсиз ҳудудларга кўчирилган одамларни тошқин оқибатлари бартараф этиб бўлинган жойларга қисман қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда», – дейилади ФВВ хабарида.
Мавзуга оид
11:20 / 25.02.2025
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг биринчи уч томонлама саммити март охирида бўлиб ўтади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
20:26 / 21.02.2025
Дронлар, СИ кибертузилмалари, роботлашган техникалар — мудофаани мустаҳкамлашнинг янги стратегиялари
23:37 / 06.05.2024