Жаҳон | 23:25 / 04.05.2020
28780
3 дақиқада ўқилади

Фото: Европа кўчага чиқмоқда

Душанба куни 4 миллиондан ортиқ италиялик икки ойлик танаффусдан кейин ишга қайтди. Испанияда ҳам одамлар кўчаларга чиқишди. Европа давлатлари карантин чораларини босқичма-босқич бекор қила бошлади.

Simone Padovani / Awakening / Getty Images

Европа ҳаётга қайтмоқда - янги тартиблар билан. Душанба кунидан қитъанинг барча давлатларида карантин чоралари юмшатилди, аксар давлатларда фақат ижтимоий масофа сақлаш тартиби сақлаб қолинган.

Италия бош вазири Жузеппе Конти якшанба куни кечқурун мамлакатда эпидемияга қарши курашнинг иккинчи босқичи бошлангани ҳақида эълон қилди.

«Тўрт миллиондан ортиқ итальян ишга қайтди ва жамоат транспортида ҳаракатлана бошлади. Зарарланиш хавфи ортди, бизга фақат масъулият ҳисси ёрдам беради», деди у.

Италияда завод ва фабрикалар, қурилиш ҳудудлари очилди, аммо мактаблар, кинотеатрлар ва йирик савдо марказлари номаълум муддатгача ёпиқлигича қолмоқда.

Душанба куни Венецияда ҳозирча ишига рухсат берилмаганлар - кафелар, меҳмонхоналар ва бошқа бизнеслар вакиллари - норозилик билдириб флешмоб уюштиришди.

Испания ҳам 26 мартдан буён Европадаги энг қатъий карантин шароитида яшаётганди - дам олиш кунларида бу ердагиларга ҳам уйдан чиқишга рухсат берилди. Ушбу мамлакат жами зарарланиш ҳолатлари сони бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда, ўлим кўрсаткичлари бўйича АҚШ ва Италиядан кейинги учинчи ўринда. 

Миландаги марказий вокзал. 2020 йил 4 май
Claudio Furlan / LaPresse / ZUMA / Scanpix / LETA
Миландаги Кадорна темир йўл станцияси. 2020 йил 4 май
Claudio Furlan / LaPresse / ZUMA / Scanpix / LETA
Туриндаги жамоат транспорти йўловчилари. 2020 йил 4 май
Stefano Guidi / Getty Images
Милан метросидаги йўловчилар ижтимоий масофага риоя этишмоқда. 2020 йил 4 май
Camilla Cerea / Bloomberg / Getty Images
Миландаги метрода. 2020 йил 4 май
Claudio Furlan / LaPresse / ZUMA / Scanpix / LETA
Миланнинг тарихий қисмидаги Семпионе хиёбонида одамлар сайрга чиққан. 2020 йил 4 май
Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Миландаги кўчалардан бирида ишчилар велойўлак учун белгилар чизмоқда. 2020 йил 4 май
Maurizio Maule / PA / Scanpix / LETA
Виктор Эммануил II галереяси ташриф буюрувчилари, Миландаги тижорий галерея. 2020 йил 4 май
Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Римдаги Треви фаввораси атрофи. 2020 йил 4 май
Silvia Lore / Getty Images
Турин марказий бозорида навбатга турган одамлар. 2020 йил 4 май
Stefano Guidi / Getty Images
Римдаги метро бекатларидан бирига кириш жойи. 2020 йил 4 май
Yara Nardi / Reuters / Scanpix / LETA
Венецияда коронавирус пандемияси қурбонларини хотирлаш маросими
Manuel Silvestri / Reuters / Scanpix / LETA

 

Барселона
David Ramos / Getty Images
Малага
Jesus Merida / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
David Ramos / Getty Images
Кадис
Juan Carlos Toro / Getty Images
Барселона
David Ramos / Getty Images
Малага
Jesus Merida / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Барселона
David Ramos / Getty Images
Испанияда болаларга кўчага чиқишга апрель ойи охиридаёқ рухсат берилганди
GETTY IMAGES
Барселона, 2 май
David Ramos / Getty Images

Мавзуга оид