Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёдаги тошқин жабрланувчиларининг йўқолган ҳужжатлари тиклаб берилади
Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида рўй берган авария сабаб эвакуация қилинган кўплаб фуқаролар ҳозирда зарур ҳужжатларсиз қолишган.
Давлат хизматлари агентлигидан маълум қилишларича, агентлик раҳбарияти Сирдарёда бўлиб, жойларда аҳоли билан учрашмоқда.
ДХА Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари ҳужжатлари йўқолган фуқаролар рўйхатини шакллантиряпти.
«Хусусан, Жиззах олимпия захиралари мактаб-интернати ётоқхонасига жойлаштирилган 239 нафар Оқолтин тумани аҳолисининг 32 нафарида туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик гувоҳномалари, фуқаролик паспорти, кадастр ҳужжатлари йўқолгани аниқланган.
Уларга Давлат хизматлари марказлари томонидан экстерриториаллик тамойили асосида мазкур ҳужжатлар қайта расмийлаштириб берилади», – дейилади агентлик хабарида.
Дастлабки маълумотларга кўра, 3 май куни 1 608 нафар фуқаронинг паспорт, гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан мониторинг ўтказилган. Шундан 292 фуқаронинг 94 нафарида паспорт, 134 нафарида туғилганлик, 64 нафарида никоҳни қайд этиш гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлган.
Мониторинг ишлари давом этмоқда.
Қўшимча қилинишича, Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида инсонпарварлик ёрдами тўпланиб, ушбу буюмларни вилоятнинг Дўстлик туманига жойлаштирилган 4 070 нафар сирдарёликларга юбориш ишлари ташкил этилган.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
16:35 / 16.01.2023