Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Air France авиакомпаниясига 7 млрд евро молиявий ёрдам кўрсатилишини маъқуллади
Коронавирус пандемияси иқтисодий оқибатларини бартараф этиш учун Air France авиакомпаниясига давлатнинг 7 млрд евролик ёрдами зарур, деб таъкидлади Еврокомиссия.
Еврокомиссия Франция ҳукуматига Air France авиакомпаниясига 7 млрд евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишга рухсат берди.
Бу маблағ унга коронавирус пандемияси иқтисодий оқибатларини бартараф этишда ёрдам беради, деди ЕИнинг рақобат масалалари бўйича комиссари Маргрете Вестагер.
Air France 300га яқин самолётдан фойдаланади ва унда 41 минг киши ишлайди. Коронавирус пандемияси натижасида ушбу компания хизматларидан фойдаланувчилар сони кескин камайиб кетди.
Париж тақдим этаётган ёрдам пакети 4 млрд евролик банк кредитларига давлат кафолатларини ҳамда бевосита ҳукумат маблағларидан бериладиган 3 млрд евро миқдоридаги қарздан иборат. Эвазига Air France иқтисодий рентабелликнинг белгиланган даражасига етиш ва атмосферага ис гази чиқаришни камайтириш мажбуриятини олди.
Ўз навбатида Нидерландия ҳукумати Air France билан биргаликда Air France - KLM авиакомпаниясини ташкил этувчи KLM авиакомпаниясига 2 млрд евродан 4 млрд еврогача моддий ёрдам ажратади.
Мавзуга оид
11:46 / 17.12.2021
Air France – KLM алянси 100та Airbus самолётини буюртирди
13:56 / 10.05.2020
Air France ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни самолётларга қўймайди
16:00 / 25.04.2020
Air France авиакомпанияси ҳукуматдан 7 млрд евро ёрдам олади
15:55 / 21.06.2019