Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Айбдорлар ким бўлишидан қатъи назар қонун олдида жавоб беради» - Президент Сардобадаги фалокат ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори фожиасида айбдорлар албатта жазо олишини маълум қилди.
«Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим.
Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган.
Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради», деган давлат раҳбари.
Президент оғир кунларда сирдарёликларга кўмак кўрсатаётган ватандошларга миннатдорчилик билдирган.
«Ушбу қийинчиликларга қарамай, халқимиз бу синовлар олдида ўзини йўқотиб қўймаганини алоҳида таъкидламоқчиман. Мана, “ойнаи жаҳон” орқали кўряпсизлар, халқимиз янада бирлашиб, ўзининг меҳр-оқибати, бағрикенглиги, буюк саховатини ҳар куни, ҳар дақиқада намоён этмоқда. Буни Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидан кўчирилган фуқароларнинг 81 фоизини Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари аҳолиси ихтиёрий равишда ўз хонадонларига жойлаштиргани ҳам яққол кўрсатиб турибди.
Бошқа вилоятлар, вазирлик, компания ва уюшмалар, аҳолимиз томонидан қисқа вақтда Бухоро ва Сирдарёга ёрдам бериш учун катта миқдордаги ҳомийлик маблағлари ўтказилди, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва рўзғор буюмлари юборилди.
Фурсатдан фойдаланиб, жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга яна бир бор ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман», деган Шавкат Мирзиёев.
Бундан аввалроқ 1 май куни Сардоба сув омбори тўғони девори бузилиб, рўй берган сув тошқини оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлгани ва бир киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024