Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда коронавирус юқтирганлар сони расман тасдиқланганидан 10 марта кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилди
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 166 мингдан ортиқ бўлиб, 6 993та ўлим ҳолати қайд этилган.
Германияда коронавирусга чалинганлар сони расман эълон қилинаётганидан 10 марта кўпроқ бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Guardian Бонн университети тадқиқотчиларига таяниб.
Университет олимлари мамлакатда энг юқори даражадаги ўлим кўрсаткичи қайд этилган Гангельт шаҳридаги вазиятни ўрганди. Тасодифан танлаб олинган 919 кишини текширган экспертларнинг маълумотларига кўра, Гангельтнинг 15 фоизга яқин аҳолиси коронавирусга чалинган.
Агарда бу кўрсаткич бутун Германия аҳолисига татбиқ этиладиган бўлса, у ҳолда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1,8 миллионга яқин бўлади.
"Кўринишидан соғлом бўлган ҳар қандай киши ўзи билмаган ҳолда вирус ташувчиси бўлиши мумкин. Буни инобатга олиш зарур", - деди Бонн университети қошидаги гигиена ва жамоат соғлиғини сақлаш институти раҳбари Мартин Экснер.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 166 мингдан ортиқ бўлиб, 6 993та ўлим ҳолати қайд этилган.
Шу билан бирга, мамлакатда кескин карантин чоралари аста-секин юмшатилмоқда. Майдони 800 квадрат метргача бўлган дўконлар, автомобиль ва велосипед салонлари, китоб дўконлари очилди. 4 майдан мактаблар ва сартарошхоналар очилди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025