Жаҳон | 21:32 / 06.05.2020
4757
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск Том Круз иштирокида фазода илк тўлиқ метражли фильм суратга олади

Ҳолливуд актёри Том Круз ва Space X компанияси асосчиси Илон Маск фазода илк тўлиқ метражли фильм суратга олишни режалаштирмоқда.

Фото: Твиттер

Том Круз фильмда бош ролни ижро этади ҳамда фильм NASA билан ҳамкорликда суратга олинади. Фильм воқеалари фазода юз беради. Уни суратга олиш ишларининг бир қисми Халқаро коинот станциясида бўлиб ўтади.  

Бу ҳақда NASA директори Жеймс Брайденстайн маълум қилган. Қолган тафсилотлар ҳозирча номаълум.

“NASA’да Том Круз билан Халқаро коинот станцияси бортида суратга олинадиган фильм устида ишлашдан хурсандлар”, деб ёзган NASA директори твиттерда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид