Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль ва ҳаво транспортида маҳсулотлар экспорти учун субсидиялар тақдим этилади — Президент қарори
Экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ–4337-сон «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ, жорий этилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми маҳсулотларни автомобиль ва ҳаво транспортида экспортга ташишга ҳам татбиқ этилмоқда.
Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган.
Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясига (раҳбари С.Умурзоқов) қуйидаги ваколат берилмоқда:
- экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- субсидиялар тақдим этиш шартлари ва миқдорларини белгилаш, тартибини тасдиқлаш;
- маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш.
Республика экспорт комиссияси бир ҳафта муддатда маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни экспорт қилишда, шу жумладан 2020 йил 1 апрелдан буён амалга оширилган экспорт бўйича автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартибини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан экспорт операциялари бўйича олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган барча турдаги мажбурий тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинмоқда.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025