Иқтисодиёт | 12:00 / 07.05.2020
5121
1 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги ва Марказий банк 100 млрд сўмлик давлат қимматли қоғозларини жойлаштиради

2020 йил 8 май куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозлар жойлаштирилади.

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Марказий банки 2020 йил 8 май куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ) бирламчи жойлаштирилишини эълон қилди.

Қайд этилишича, жойлаштириш усули ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотувдан иборат. Эмитент Молия вазирлиги, бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 сўм.

Давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиш ҳажми 100 миллиард сўм, муомала даври 91 кун. Мажбуриятларнинг сўндириш санаси - 2020 йил 7 август.

Таъкидланишича, аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди, битимлар қийматини яхлитлаш - математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид