Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савдо-саноат палатаси Сирдарёга иш қуроллари ва ҳунармандчилик буюмларини жўнатди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси навбатдаги хайрия юкларини Сирдарёга юборди.
Палата матбуот хизматидан маълум қилишларича, ҳунармандлар ясаган уй-рўзғор буюмлари ва иш қуроллари Савдо-саноат палатаси томонидан сотиб олиниб, "Сардоба" сув омборидаги офатдан талафот кўрган оилаларга топширилади.
«Бу орқали карантин даврида уй шароитида иш олиб бораётган ва иқтисодий жиҳатдан мураккаб аҳволга тушиб қолган ҳунармандлар ҳам қўллаб-қувватланди.

Хайрия юклари талафот майдонларини тозалаш ва қайта тиклаш учун иш қуроллари ҳамда уй рўзғор буюмларидан иборат бўлди.
Жумладан, бу воситалар жами 120 млн сўмлик 2000 та кетмон, 1000 та курак, 2000 та челак, 2000 та теша ҳамда 1000 та чойнак, 4000 та пиёла, 1000 та коса, 2000 та тоғорани ташкил қилади», – дейилади хабарда.


Мавзуга оид
22:20 / 11.02.2025
“Озиқовқатсаноат” уюшмаси фаолияти тикланиши мумкин
16:21 / 24.01.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин
16:07 / 03.12.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
17:30 / 27.11.2024