Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда тошқиндан жабр кўрган аҳоли хатловдан ўтказилмоқда
Хатлов жараёнида фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, фуқаролик паспортлари йўқолган ва яроқсиз ҳолга келганлари аниқланиб, уларнинг рўйхатлари тузиб чиқилмоқда.
Президент топшириғига асосан, “Сардоба сув омбори” тошқинидан жабр кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин тумани аҳолисига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда ишчи гуруҳлар фуқароларни хатловдан ўтказиб бормоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда мазкур хатлов жараёнида фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, фуқаролик паспортлари йўқолган ва яроқсиз ҳолга келганларини аниқланиб, уларнинг рўйхатлари тузиб чиқилмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад, тошқин натижасида фуқаролик паспорти йўқолган ва яроқсиз ҳолга келган фуқароларни аниқлаб, уларга ҳеч қандай қийинчиликларсиз янги биометрик паспорт расмийлаштириб бериш ишларини амалга ошириш, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025