Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ошхонадаги сейфни тунаган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 2 май куни фуқаро 60 ёшли Б.А. Самарқанд вилояти Жомбой туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У ўз аризасида 2020 йил 27 апрель кунидан 28 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс Жомбой тумани Беруний кўчасида жойлашган ошхонасида ҳеч ким йўқлиги ҳамда ошхонанинг деразаси очиқлигидан фойдаланиб ичкарига кириб, ошхонада турган темир сейф эшигини бузиб, ичидаги 2.830.000 сўм ва 1 АҚШ доллари купюрасидаги жами 65 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пуллари ҳамда умумий баҳоси 24.170.000 сўмлик ҳар хил турдаги аёллар тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдириб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш ва талон-торож қилинган нарсаларини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жомбой туманида яшовчи 25 ёшли Ж.Ў. содир этганлиги аниқланиб, ундан бир дона аёллар тилла занжири, 1.570.000 сўм, бир дона 20 АҚШ доллари, икки дона 2 АҚШ доллари, олти дона 1 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди
19:12 / 30.01.2025
Нидерландияда 2,5 минг йиллик олтин буюмларни ўғирлашда гумонланган шахслар ушланди
18:19 / 13.01.2025