Ўзбекистон | 11:25 / 08.05.2020
50397
16 дақиқада ўқилади

Сардобадаги ҳолат бўйича тузилган ҳукумат комиссиясининг тўлиқ таркиби ва унга юкланган вазифалар маълум қилинди

«Сардоба» сув омбори тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича 1 май куни тузилган Ҳукумат комиссиясига мамлакат бош вазири Абдулла Арипов раислик қилади. Фавқулодда вазиятлар вазири (айни пайтда Президент маслаҳатчиси) Турсинхон Худойберганов, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев комиссия раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

6 май куни миллий қонунчилик базасига Ўзбекистон Республикаси президентининг 1 май куни имзоланган «Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши жойлаштирилди.

Сув омбори тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича 1 май куни тузилган, бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси зиммасига қуйидаги вазифалар юкланган:

  • «Сардоба сув омбори» тўғонидан сув тошиши оқибатида иқтисодиёт тармоқларида, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги, йўл-транспорт ва ирригация тизимлари, ижтимоий соҳа, аҳоли уй-жой фонди, нотурар жой биноларига етказилган зарар ва йўқотишлар миқдорини аниқлаш ва баҳолаш;
  • сув тошқини оқибатида эвакуация қилинган ва зарар кўрган фуқароларга амалий кўмак кўрсатиш, вақтинча турар жой, озиқ-овқат, тиббий-психологик ёрдам ва бошқа зарур шароитларни яратиш;
  • сув тошиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш, ижтимоий-иқтисодий, муҳандислик-транспорт коммуникациялари, қишлоқ хўжалиги ва ирригация инфратузилмаси ҳамда бошқа ҳаётий муҳим объектлар ва тизимларни, уй-жой ва коммунал хўжалигини тиклаш ва ишчанлик ҳолатига келтириш;
  • қурилиш-тиклаш ишларига зарур бўладиган барча турдаги қурилиш материалларининг миқдорини аниқлаш ва уларни республиканинг турли ҳудудларидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан керакли ҳажмда етказилишини таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида етказилган зарарлар, экин майдонларидаги йўқотишлар ва нобудгарчиликлар ўрнини қоплаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини тиклаш чораларини кўриш;
  • тез кунларда нобуд бўлган экин майдонларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қисқа муддатларда бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экишни ташкил этиш, зарар кўрган қишлоқ хўжалиги объектларини тиклаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш;
  • «Сардоба сув омбори» тўғонидан сув тошишига олиб келган сабабларни ҳар томонлама чуқур ва атрофлича ўрганиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг республика миқёсида олдини олиш бўйича амалий таклифларни ишлаб чиқиш;
  • республикамизнинг бошқа ҳудудларида жойлашган гидротехника иншоотлари жисмоний хавфсизлиги, яхлитлиги ва бутлигини доимий мониторинг қилиш, ўз вақтида назорат-профилактика тадбирларини ташкил этиш, сув омборлари ва тўғонларга туташ ҳудудлар ва аҳоли пунктларида истиқомат қилаётган фуқароларни фавқулодда вазият юзага келиши хавфи ҳақида хабардор этиш тизимини такомиллаштириш юзасидан аниқ чоралар кўриш;
  • сув омборлари ва тўғонлардан сув тошиши даврида мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фавқулодда хизматлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотларининг хатти-ҳаракатлар алгоритми ва ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмларини яратиш.

Ҳукумат комиссиясининг тўлиқ таркиби:

А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси

Т.А. Худайбергенов — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

Ў.И. Барноев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

Ғ.Ғ. Мирзаев — Сирдарё вилояти ҳокими, Комиссия раисининг ўринбосари

Н.Т. Йўлдошев — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Б.Н. Қурбонов — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

Ш.Ў. Собиров — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Б.И. Закиров — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

Т.А. Ишметов — Ўзбекистон Республикаси молия вазири

Р.Т. Маматов — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

Ш.Р. Ҳамроев — Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири

А.К. Шодмонов — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

М.Х. Солиев — Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Р.М. Жўраев — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони

А.Х. Қўлдошев — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

И.Р. Маҳкамов — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи

У.М. Мустафоев — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

Б.К. Зарипов — «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси

А.А. Сангинов — «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси

Х.Н. Хасилов — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси

А.М. Хидиров — Сардоба тумани ҳокими

Д.Т. Фозилов — Оқолтин тумани ҳокими вазифасини бажарувчи

Х.К. Абдуллаев — Мирзаобод тумани ҳокими

Ҳукумат комиссияси қуйидагиларни таъминлаши белгиланган:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Н. Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (Ш. Собиров), Миллий гвардияси (Р. Жўраев) мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидаги чораларни кўриши белгиланган:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Т. Ишметов) уч кун муддатда юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, шу жумладан ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш ишларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлаб 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиши белгиланган.

Ҳукумат комиссияси фавқулодда ҳодиса оқибатларини ўрганиш натижаларига кўра, заруратга қараб, Сирдарё вилоятига қўшимча маблағлар ажратиш бўйича таклиф киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда туман ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги экинларига, жумладан ғалла, пахта, мева-сабзавот ва бошқа экин турлари бўйича зарар етказилган майдонларни аниқлаб, ҳар бир туман кесимида бажариладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда тезкор тарзда амалга оширилишини таъминлаши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги (А. Султанов) беш кун муддатда ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳа ва аҳолини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, авария-тиклаш ишларига, заруриятга қараб, республиканинг бошқа ҳудудларидан куч-восита ва махсус техникаларни жалб этиш чораларини кўриши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Б. Қурбонов) фавқулодда ҳодиса юз берган ҳудудларда муҳандислик, қидирув-қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажариш, зарар кўрган одамларнинг ҳаёт фаолиятини биринчи навбатда таъминлаш, муҳим объект ва тизимларнинг ишчанлигини тезкорлик билан тиклаш ишларига ҳарбий қисм ва муассасаларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда махсус техникаларини жалб қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ш. Собиров) Миллий гвардия (Р. Жўраев) билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Т. Худайбергенов, А. Қўлдошев):

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) ўн кун муддатда Сирдарё вилоятининг сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида алоқа воситалари, Интернет тармоқлари ҳамда техник қурилмаларга етказилган зарарни аниқлаш ва барчасини ишчи ҳолатга келтириш, узилган алоқа кабеллари ва носоз ҳолга келган мобиль алоқа база станция антенналарини қайта тиклаш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўриши белгиланган.

Фавқулодда ҳодиса натижасида уй-жойларига жиддий зиён етказилган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида:

а) Ҳукумат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги қайд этилган туманларда 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уй-жойларни муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан бирга қуриш (кейинги ўринларда — кўп қаватли уй-жойлар) бўйича беш кун ичида таклиф киритиши;

б) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси икки ҳафта муддатда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини танласин ва уларни ажратиш бўйича материалларни тегишли вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишиши;

в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев) билан биргаликда икки ҳафта муддатда кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун малакали пудрат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказсин ва танлов ғолиблари билан кўп қаватли уй-жойларни қуриш бўйича шартнома имзолаши;

кўп қаватли уй-жойлар ва муҳандислик-транспорт коммуникациялари қурилишида қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳа ечимларининг бажарилиши сифати, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назорати юритилишини таъминлаши;

г) Сирдарё вилояти ҳокимлиги уй-жойларига сув тошқини оқибатида жиддий зиён етказилган фуқаролар рўйхатини тузсин ва уларга қурилган кўп қаватли уй-жойларда хонадонларни беғараз ажратиш чораларини кўриши белгиланган.

Кўп қаватли уй-жойларни қуриш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун қўшимча манбаларни, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларини, шу жумладан бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилсин.

Ҳукумат комиссияси (А. Арипов, Ғ. Мирзаев) ўн кун муддатда:

Ҳукумат комиссияси (А. Арипов):

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Сирдарё вилоятида сув тошқини оқибатида зарар кўрган ҳудудларда авария-тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш, қишлоқ хўжалиги экинларини тез кунларда қайта жойлаштириш ва экишни, эвакуация қилинган ва зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама тезкор амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва молиявий ёрдамни ўз ичига олган «Мадад карвонлари»ни Сирдарё вилоятига юбориш ҳақидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид