Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Иккинчи жаҳон уруши ветеранлари ва меҳнат фахрийлари онлайн тарзда президент табригини тинглашди
Бугун мамлакатда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Андижондаги “Кўҳинур” тантаналар мажмуасида вилоятда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийларининг бир гуруҳи Ўзбекистон президентининг сана муносабати билан йўллаган табрик-мурожаатини онлайн тарзда кузатдилар.

Ўзбекистон президенти мазкур тадбирда иштирок этаётган 7 нафар андижонлик ветеранни номма-ном санаб ғалабанинг 75 йиллиги билан табриклади.
Айни пайтда Андижон вилоятида 37 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшаб келмоқда.
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уларнинг ҳар бирига юксак даражада эҳтиром кўрсатилди.









Элмурод Эрматов
Мавзуга оид
16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025