Арипов ва Мамин Мақтааралда янги аҳоли пункти қурилишига старт беришди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин Туркистон вилояти Мақтаарал тумани маркази Мирзакент қишлоғида янги аҳоли пункти қурилишига старт беришди.
Абдулла Арипов ва Аскар Мамин Мирзакентда аҳоли вакиллари билан учрашиб, янги микрорайон қурилиши режаси билан танишиб, биринчи тураржой биноларининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этди.
Бош вазирлар Мақтааралдаги Нурлижўл, Оргебас ва Фирдавсий ва Жанажўл қишлоқ округларида ҳам бўлиб, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишган.
Авария-қутқарув ва кечиктириб бўлмас ишларда 1300 дан зиёд киши ва 220 дона техника, жумладан, Ўзбекистондан 200 нафардан зиёд мутахассис ва 100 тага яқин ўт ўчириш машиналари, экскваторлар, тракторлар, сув насослари ҳамда бошқа техник воситалар фаолият кўрсатмоқда.
Мирзакент посёлкасида тошқиндан жабр кўрган Зенис, Жанатурмис ва Достик аҳоли пунктларида 500 оилалар учун якка тартибдаги тураржойлар, мактаб, болалар боғчаси ва ўрта тиббиёт марказларини қуриш режалаштирилган. Қурилиш ишлари Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан биргаликда амалга оширилади.
Мамин ва Арипов Фирдавсий қишлоғида вайрон бўлган уйларни тиклаш ишлари билан танишиб, маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашган.
Мамин давлат раҳбари топшириғи билан Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида сув тошқинидан жабрланганларга янги уйлар қуриб берилиши ёки уйлари бутунлай таъмирлаб берилишини маълум қилган. Шунингдек, ҳар бир оила республика бюджетидан 100 минг тенге олади. Шунингдек, жабрланувчиларга ишбилармонлар доираси вакиллари томонидан ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ҳудудидаги Сардоба сув омборида тўғон девори бузилиши оқибатида 276 квадрат километрдан ортиқ майдон сув остида қолди, шундан 76 км.кв майдон Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Қозоғистон ҳудудида 10та аҳоли пункти сув тошқинидан жабрланди, 30 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса оқибатида кўрилган зарар миқдори 404 миллион тенге атрофида.
Ҳукумат маълумотига кўра, Туркистон вилоятидаги вазият барқарорлашган. Мақтааралдаги аҳоли пунктларида сув сатҳи пасаймоқда. Еттита қишлоқ аҳолиси уйларига қайтган.
Мавзуга оид
16:00 / 23.11.2024
“Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар” – Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди
08:50 / 22.11.2024
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
12:08 / 20.11.2024
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
18:33 / 04.11.2024