Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет харажатлари оптималлаштирилади
Парламент юқори палатаси аъзолари тўртинчи ялпи мажлис доирасида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.
Қонун президентнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.
Қонуннинг қабул қилиниши коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда харажатларни оптималлаштириш мақсадларига хизмат қилади.
Фармонга мувофиқ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилганлиги муносабати билан республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг чегараланган миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, Қонуннинг 5-иловаси янги таҳрирда берилмоқда.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг қарорларига асосан айрим давлат бошқарув органлари тузилмасида маъмурий ўзгартиришлар амалга оширилганлиги, шунингдек, йиллик бюджет тўғрисидаги қонун биринчи марта жорий этилиши муносабати билан амалиётда юзага келаётган айрим ҳолатлардан келиб чиқиб, бошқа ўзгартиришлар ҳам киритиш зарурати пайдо бўлган.
Шунингдек, президент қарорига асосан республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан амалга ошириладиган харажатларни қисқартириш юзасидан тегишли тадбирлар белгиланган ва улар ижросининг ҳуқуқий асослари Қонунда белгиланган. Хусусан, республика бюджетидан адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш, фермер хўжаликлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси қийматини қоплаш учун ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун бериладиган субсидиялар маҳаллий бюджетлар орқали молиялаштириши белгиланаётганлиги сабабли ҳудудий бюджетларга бериладиган трансфертлар кўпайтирилмоқда.
Қонун билан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет харажатлари оптималлаштирилмоқда ҳамда устувор йўналишларга, яъни коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва унинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга сафарбар қилиниши назарда тутилган.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
16:32 / 26.12.2024
Мобил алоқа хизматлари акциз солиғидан озод этилди
16:05 / 26.12.2024
Бюджет ҳисобидан қурилаётган объектларга 30 фоиз миқдорида аванс ажратилади
21:39 / 01.11.2024
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган
22:55 / 30.12.2023